Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

14:45 / 27.08.2022 | Axmedov))) | 662

Ассалому алайкум! 1). Мен мусофир юртдаман россияда бизни ишда командировкалар кўп яшаб турган жойимдан ишхонадан жўнатишади хизмат сафари билан баъзан 1ҳафта баъзида 1кунлик хизмат сафарига бораман йўллар анча узоқ шу йўлда кетётганда манзилга етиб борганда намозларни тўлиқ қилиб ўқиманми ёки қаср қилибми? Агар тўлиқ ўқисам гунохкор бўламанми? Қаср намози қандай ўқилади тушунишимча қисқартириб ўқилади 2). Мен яшаб турган жойда ҳуфтон ва тонг вақти бир хил пайтда ҳозирги кунда 01.04 да тонг ва худди шу вақтда ҳуфтон белгиланган Ислом.уз дастурида бунақа пайтда қайси вақт ҳуфтон ўқилади? Ноўрин беъмани савол бериб вақтингизни олган бўлсам узур сўраяман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Хизмат сафари билан бораётган манзилингиз 89 км ёки ундан узоқ масофада жойлашган бўлса сиз йўлга чиқишингиз билан мусофирга айланасиз. Мусофир тўрт ракатлик фарз намозларини (пешин, аср, хуфтон) қаср қилиб (яъни икки ракат қилиб) ўқийди. Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/385

2). Бу масала билан ўзингиз яшаб турган ердаги аҳли илмларга мурожаат қилишингиз лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat