Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўнгил ғашлик

12:17 / 16.10.2023 | Shagzoda | 423

Ассалому алайкум! Илтимос жудаям тушкин холатдаман шайтон васваса қвотими блмиман динга нисбатан совиб кетвоман нма килсам бўлади. Бир иккта сайтлада кўрдимки балоғатга етган аёл ва эркак тушларида эхтилом бўлиб қолса ғусл вожб бўлар эмуш. Шу гапларни эшитганимдан кейин туш кўрмасам хам туш кўрдим эҳтилом бўп қолдим деган хаёл келуради. Хар куни ғусл олиб чарчадим, сувдан безилаб қолдим ва намозга бўган ихлосим йўқолиб қўрқув пайдо бовоти. Илтимос сиздан бефарқ қолдирманг саволаримга жавоб оли.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ислом шариатининг аниқ қонун-қоидалари бор. Қандай ҳолатларда ғусл вожиб бўлиши ва қандай ҳолатларда вожиб бўлмаслиги аниқ белгилаб қўйилган. Тушингизда жинсий яқинликни кўрсангиз ва уйғонгач ич кийимингизда манийни ёки унга ўхшаш нарсани кўрсангиз ғусл вожиб бўлади. Сиз турли ноаниқ ҳаёлларни четга суриб қўйиб, сизда бўлаётган вазиятга аниқлик киритинг. Юқоридагидек бўлса ғусл вожиб, бошқа иложи йўқ. Маний ёки унга ўхшаш нарса чиқмаган бўлса вожиб эмас. Турли васвасалар билан динга ёки бошқа ҳар қандай нарсага нисбатан муносабат билдириш хато хулосага олиб келади. Бундай ноқис фикрлаш сизни ҳаётда кўп тойилишингизга сабаб бўлади. Ҳиссиётларга берилмасдан ўзингизни қўлга олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat