Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ГУНОХЛАРДАН ТИЙИЛИШНИНГ ДАВОСИ КАНДАЙ?

00:00 / 06.10.2008 | eski savollar | 2329
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ!Сизга саволим бор эди. Ижозат бергайсиз:Уламолар диний илмлар буйича табиблар хисобланадилар. Умматга хавф солаётган зохирий ва ботиний дардларни келиб чикиши ва уларга карши курашиш, уларга чалинмаслик чора-тадбирларини яхши биладилар. Устоз мен узимдаги баъзи бир содир булаётган калб касалликлари хакида шикоят килмокчиман. Узим Аллох кодир килгунича илм олмокдаман. Кайси гунохлар гунохи кабира ва кай бири сагира эканлиги яхши биламан. Гунохларга киёмат кунида кандай жазо берилиши хакидаги оят ва хадислар, уламоларнинг асарларидаги билимлардан озмунча хабардорман. Лекин ачинарли ва калбимни кийнаётган дард шуки, мен айрим гунохларнинг ёмон окибатга олиб келишини билганим холда, шу гунохларни содир килиб куймокдаман. Узимдаги хато ва камчиликларни сизга айтмокчиман, сизнинг насихат ва йул-йурикларингизга мухтожман:1. Зинога олиб борувчи офатлардан энг хавфлиси куз зиноси. Минг харакат килмай номахрам киз ва аёлларга куз ташлашдан узимни тия олмаяпман. Бу караш шахват назари билан демасам хам барибир бориб-бориб бу шахват маъносидаги назарга олиб келиши хавфини сезяпман. Шуни билганим холда шу гунохдан тийила олмаяпман. Бозорга чикишни жуда ёмон кураман. Лекин тирикчилик такозоси сабабли бозорга чикишга мажбурман. Узим савдо ишлари билан шугулланаман. Сир эмас бозорда номахрам киз ва аёллар жуда хам куп. Кун буйи бозорда туриб, кузимни номахрамга тикишдан саклай олмайман. Сунгра уйга боргандан кейин бу хол йуколиб, узим килиб куйган гунохимдан курка бошлайман. Дарров тавба килиб, дуо ва истигфор айтишга тушаман. Айрим пайтларда эса Аллохнинг кудрати билан умуман узимни карашдан тия биламан. Бу хол эса менда доимий эмас. Хазрат нима килай? Бу гунохдан имкон кадар тийилиш макомига кандай эришса булади. Буни амалий йуллари борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳнинг Ўзи барча нарсани кўриб, билиб, ҳисобини қилиб турганини унутмасликка ҳаракат қилинг. «Рухий тарбия» китобининг «Муроқаба» бобини қайта-қайта ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat