Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Данғиллама уй қуриш исрофми?

00:00 / 06.02.2007 | eski savollar | 3656

Ассаламу алейкум Ҳазрат авалм бор сизга каттадан-катта миннадорчилик билдирмоқчиман вақтингизни аямасдан саволларимизга жавоб берётганингиз учун сиздан АЛЛОҲ рози бўлсин. Саволим шундай бир киши 5 та фарзни бажарган , Аллоҳни ё'лида катта катта эҳсонлар,яҳшиликлар қилиб туради давлати жудаям кўп. Шу одам жудаям бир катта уй қурибди бу исрофга кирадими? Шу хусусида бир биродарим билан тортишиб қолдим у исрофмас чунки у одам 5 фарзни бажариб эҳсон ҳам қилиб туради бу уни ҳоҳши дейди, иложи бўлса шунга бир ҳужжат бўлсами ёки аниқ бир жавоб берсангиз. жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалада бир ёқлама гап қилиш тўғри бўлмайди. Уй-жой ҳақидаги ҳадис ва ривоятлар ҳам шу эътибордан бир хил келмаган. Уй жойга ортиқча сарф харажат қилиш қаттиқ қораланган матнларни ўрганиладиган бўлса, ким ўзарга, кибр, манманлик ва мақтанчоқлик ила бўлса шундай экани чиқади.
Аммо ҳалол пок йўл билан, ибодат ва мажбуриятларини адо қилган ҳолда уй жойни яхшилаш жоиз.
Абу Убайдайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳдан исрофчилар ҳақида сўраган эдим.«Улар молни ноҳақдан сарфлайдиганлар», деди». Демак, ноҳақдан, ҳаром-хариш, беҳуда нарсаларга, керагидан ортиқ мол сарфлаган киши Қуръондаги «мубаззирийн», яъни исрофчилардан бўлиб қолар экан ва уларга аталган азоб-уқубатларга сазовор бўлар экан. Сиз билан биз зинҳор ва зинҳор исрофчи бўлишдан сақланишимиз керак.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Исрофчи ноҳақ сарфлашда» деган.
Яъни, молни ноҳақ сарфалайдиган одам исрофчи бўлади.
Нофеъ ибн Абдулҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб кишининг саодатидандир», дедилар». Демак, масканнинг кенг бўлиши, қўшнининг аҳли солиҳ бўлиши ва миниладиган маркабнинг яхши бўлиши инсоннинг саодатининг омилларидан экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat