Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТАСАВВУФ МАШОЙИХЛАРИ ТУГРИСИДА

00:00 / 19.01.2010 | eski savollar | 5047
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. Тарикатда «ШАЙХ» даражасига етиш учун авваламбор киши шаръий илмларни пухта узлаштирган булиши лозимлиги хакида китобларда айтилган. Лекин айрим ривоятларда шариатда илми жуда баланд булмаса хам каромат сохиби булган улуг зотлар хакида айтилган. Улардан мен эшитганим Шамс Табризий хазратлари. У кишининг шогирдлари эса Мавлоно Жалолиддин Румий хазратлари эдилар. Ривоятларда келишича, Шамс Табризий хазратлари илм бобида Мавлоно Жалолиддин Румийдан анча паст булган эканлар. Шамс Табризий хазратлари Мавлонони узлари кидириб топганлар. У зотдан зохир булган кароматни курган Мавлоно тавба йулига кириб, тарикатга кирадилар. Шамс Табризий ва Мавлоно хазратларининг учрашувларини тарихда «Икки денгиз учрашуви» хам дейишади. - Устоз саволим шундан иборатки, кишида илм оз булса хам маълум макомга етиши мумкинми? 2. Имом Газзолий (р.а) «Ихёи улумид-дийн» асари «Илм китоби»да илмларнинг афзали калбдаги илм, яъни охират илми, деб айтганлар. Охират илмидан мурод кандай илм? Ва у кандай урганилади? 3. Рухий тарбияга оид хамда тасаввуф китобларида хавойи нафснинг ёмонлиги хакида таълимотлар келган. Мен сурайдиганим шуки, мурид калбига ташланган хохиш-истак ва васвасаларнинг кай бири хавойи нафс истаги-ю, кай бири шайтон васвасаси эканлигини кай йул билан билади? Бу хакда машойихларимиз нималар дейишган? Батафсил тушунтириб берсангиз. 4. «Тасаввуф ва гузаллик» китобида (муаллифи Шайх Саййид Махмуд Асъад Жушон) тарикатлар хакида суз юритилиб, тарикатлар икки хил йуналишда булиши айтилган: 1. Нафсга карши каттик риёзат оркали калбни покловчи тарикатлар.2. Нафсни кийнамай калбга жило бериш йули билан амал килинадиган тарикатлар. Устоз мазкур икки йуналишдаги тарикатлар хакида тасаввуф китобларида кандай маълумотлар келган? Агар иложи булса иккинчи йуналишдаги тарикатларга кандай тарикатлар мисол була олишини батафсил тушунтириб берсангиз.5. Нақшбанд.уз веб сахифасида «Накшбандия» тарикати хакида ёзилган маколада жумладан шундай дейилган: «Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг шогирдларидан Абдуллоҳ Илоҳий (ваф. 896/1491 й.) бундай дейди: “Нақшбандийлар тоифасининг мақоми жами мақомотдан баланддир... Суннати муаккада ва фарзларни чўзмайдилар. Ортиқча амаллардан кўп умид қилмайдилар, балки Ҳақ таолонинг фазлидан умидворлар” Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Биз Аллоҳнинг лутфига боғланганлармиз” ва “Бизни лутф эшигидан киргаздилар. Вазифамиз фарз, вожиб ва суннати муаккадаларни адо этмоқдир”. Устоз мазкур жумлаларни шархлаб, тушунтириб берсангиз. 6. Абдулхолиқ Ғиждувоний: “Доимо оёқни шариат ва истиқомат сажжодасига қўйиш, азимат ва суннат билан риоя этиш, рухсат ва бидъатдан йироқ туриш лозим”, дея тавсия қилгани учун Хожа Баҳоуддин азимат билан ҳаракат қилмоқ ниятида жаҳрий зикрни тарк этиб, хафий зикрни бошлаган. Ҳатто ривоят қилинишича, совуқ қиш бўлишига қарамай, диний фатвога кўра таяммум қилиш ўрнига, қийинчилик йўлини танлаб, Ревартун қишлоғидан Қасри Орифонга қадар бориб, катта қийинчиликлар билан сув топиб ғусл қилган экан. - Яна бир ривоятда Мансур Халлож камокдалик пайтида хам кечалари минг ракат намоз укир, хар бир намозга гусл киларди, дейилган. - “Хидоя” китобида хам махсига масх тортишни жоиз деб билса-ю, махсини ечиб ташлаб оёгини ювса савоб олади, дейилган.Устоз тасаввуф машойихларининг азимат билан амал килишлари барчага урнак албатта, оддий муридлар хам камолот даражаларига кутарилиш даврида шундай азимат ила амал килмоклари керакми? 7. Шариатимизда мусулмон киши акса урганда хамд айтиш, эснаганда истигфор айтиши таъкидланган. Бизда аҳли илмлардан баъзилари кекирганида ҳам истиғфор айтишади. Кекирганда қандай зикр айтилиши ҳақида “Мусулмоннинг одоб китоби”да бир дуони ўқигандим. “Алҳамду лиллаҳи аъла кулли ҳалим-минал ҳал”, яъни “Мени бир ҳолдан бошқа ҳолга ўтказган Аллоҳга ҳамд бўлсин”-дегани экан. Мазкур дуони кекиргандан сўнг айтса бўладими? Ёки бундан бошқа саҳиҳ дуолар борми? Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Умумий қоида “аввал шариат, кейин тарийқат”. Чунки агар шариатни билмаса, адашиб кетиш турган гап. Бу дунёдага асосий мақсал каромат соҳиби бўлиш эмас. Аллоҳ Ўзига етишган бандасига кароматни беради. Бунинг маълум ўлчови ёки белгиси йўқ. Аммо Аллоҳ таолонинг иродаси чегарасиз экани аниқ. Ўзи нимани истаса шуни қилади. Бўл, дегани бўлади. Ўша Аллоҳ илмга тарғиб қилган, имл талаб қилиш ҳар бир мўминга фарз бўлган. Илм бобида Табризий ва Румий раҳматуллоҳи алайҳиларнинг мисоли тахмин асосидаги гап. Румий нафс тарбиясига оид илмда ўзидан устин Табризийга шогирд тушган бўлса бордир. Аммо бу умумий қоида эмас. Оят ҳам, ҳадис ҳам, шариатнинг ҳукми ҳам эмас. 2. Дийний илмлар дегани.3. Бу нарсалар бир-бирига аралашиб кетган.4. Бу саволни ўша китобни чиқарган тарафга беринг.5. Бу саволни ўша китобни чиқарган тарафга беринг.6. Сиз келтирган гаплар тўқима гаплар. Номлари зикр қилинган зотлар бу каби ишларни қилишни ўзларига эп кўрмаган бўлишлари керак. бизнинг динимизда ўзини қийнаш йўқ.7. Билмадим.

Топ рейтинг www.uz Openstat