Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга вада бериш

22:48 / 20.09.2022 | Sojida Axmatovna | 653

Ассалому алайкум! Мен ўқитувчиман икки йил аввал магистратурага ўқишга имтиҳон топшириб, натижасини кутаётганимда намозларимдан сўнг тинмасдан Аллоҳга ваъда берардим" Ё Роббим агар менга шу ўқишни насиб этсанг, сенинг йўлингда юрган талабаларга илм бераман деган аҳдим бор эди. Буни айтаётганимда Ислом акдемиясида ишлаш мақсадида эдим. Дарвозасидан ҳам ичкарига киргизилмадим. Ҳозирда Тошкент Молия Институтида ишлаяпман. Аллоҳга ваъдам ва ҳозирги иш хонам хаёлимда икки дунёдек фарқлидай. Ўранганман, баъзи таълим даргоҳларидан рад жавобини олганман. Ваъдамни бажараолмаяпман қандай йўл тутганим маъқул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ йўлида илм талаб қилиб ўқиётганлар ҳар ерда топилади. Ваъдангизнинг устидан чиқишингиз учун айнан ўша сиз кира олмаган жойда фаолият юритаётган бўлишингиз шарт эмас. Қаерда бўлса ҳам ихлосли толиби илмларни топиб илм берсангиз кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat