Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

07:04 / 20.07.2013 | mubinaxon | 719
Саволим мени ташвишга солаётган масала ҳақида. Бундан чамаси 5 йил олдин институтга кира олмадим ва тижорат мақсадида(албатта пул топиш) ҳаммага маълум орифлем компаниясига ишга кирдим. У ерда 97% аёллар эди. Лекин кейнчалик билдимки, сетовой маркетингда ишлаш ҳаром экан. Аллоҳга шукр 1 йил ишлаб, институтга кириб кетдим. Кейин ўқиш билан овора бўлиб бормадим. Лекин ўша ишлаган пайтларимда ҳомийимга топширадиган мол пулидан ўзимнинг эхтиёжларим учун 95.000 сўмини ишлатиб юборгандим. Ҳомий сўрамаган, лекин кейин у пулни қилиб беролмадим. Ҳозиргача шу масалани ўйлайман. Ўша пайтлар компания манга совғалаям берган. Буларни ҳаммаси ҳаромлигини энди тушиндим. Ҳозир шу аёлга ўша пулни қайтариб беришим керакми? Ёки розилигини сўраб қўяйми? Тўғриси жуда афсусдаман. Лекин ҳозир ишламайман,хўжайнимдан ёки стипендиямдан берсам бўладими, ёки ўзим ишлаб топишим керакми? Ўша пайтда турмушга чиқмаган эдим. Аллоҳ барчамизни бировнинг ҳаққидан сақласин! Жавобингиз учун ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Розилигини сўрасангиз ҳам бўлади. Қайтармоқчи бўлсангиз албатта ишлаб топишингиз шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat