Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оқ бўлганми

00:14 / 06.07.2013 | Olim2712 | 1007

Ассалому аллейкум! Ҳазрат сизга бир дўстимни илтимосига биноан уш бу саволни бермоқдаман, дўстим шу нарсани сиздан сўраб беришни илтимос, қилганди. Масала қуйдагича: дўстимни айтиши бўйича олдинлари отаси ичиб келиб уйда жанжал қилар
едикан, бундан онаси ва ўша уйдагилар озор кўрардикан. Шунақа вазиятларда ўша
танишим жанжални тўхтатаман деб маст отасига қўполик қилган афсуский қўл кўтаришгача борилган. Айтишича буни ўзи хохлаб емас ўша маст холатдаги отасини ишини кўриб ва онасини химоя қиламан деб қўл кўтаришгача борган. Ўша танишим ҳозирги кунда анча тақвога келган. Намозларни ўқишни бошлаган. Биламизки ота онага оқ бўлган одамни охирати хароб бўлади. Танишим айнан шу нарсадан қўрқяпти "отамга нисбатан
қилган ишим учун оқ бўлмадимиканб, энди нима қилсам екан" деб анча азият чекяпти. Хозирда Аллоҳга шукр дўстимни отаси ичишни ташлаган, ота билан ўғил ўртсидаги муносабати яхши, дўстимни ўйлантираётган нарса ўша ўтмишдаги отасига бўлган қўполик учун қандек тавба қилсам бўлади ва оқ бўлмадимикан деб ўйланиб юрибди. Ҳазрат шу масала юзасидан савол: ўша танишим отасига оқ бўлмаганми ва қандек тавба қилиш керак?
Хозирда ота онаси тирик бундан кегин ота онасини рози қилишга астойдил ахт қилган.
Ҳазрат илтимос, шу масала юзасидан ўз маслахатингизни аямасез. Аллоҳ сиздан рози
бўлсин, ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Оқ бўлган эмас. Отасидан узр сўраб қўйсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat