Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногирон болага қараш

14:25 / 21 июнь | nigina | 493
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 3-фарзандимга ҳомиладорман. Токсикоз, ланжлик намозларимга, Қуръон ўқишимга ўз таъсирини кўрсатяпти. 1-фарзандим ногирон, овқатини чайнаб бераман, ҳожатини тозалаб оламан. Баъзида унга қарашга қийналаман, баъзида унга қараб эзиламан ва зерикаман. Устоз айтингчи ногирон боламга қараганлигим учун ҳам ажр оламанми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло баъзи ўринларда сиз каби инсонларни фарзандингиз кабилар билан имтиҳон қилади. Оғир, аммо уни ажри ортидан келадиган мукофот беқиёсдир. Авлиёуллоҳларнинг биридан сизни валий бўлишингиз нима сабаб бўлди деб сўралганида “Бир куни йўлда кетаётсам баданига қўтир тушиб туклари тўкилган ниҳоятда абгор ҳолдаги бир итга рўбарў келдим. Унга раҳмим келиб уйимга олиб келдим ва малҳам олиб келиб то тузалгунича ўзим ярасига малҳам суркадим, таомлантирдим. Бир қанча муддат ўтгач у тузалди. Менинг бу ишим Аллоҳ наздида шундай бир маҳбуб иш бўлган экан ўшанинг сабабидан Аллоҳ таоло менга валийлик мақомини ато қилди” деганлар. Аллоҳнинг махлуқи бўлгани учун унга қилинган меҳрибонлик инсонни шу даражага етказса, инсонга ўз фарзандига қилинган меҳрибонликни ажрини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Албатта савоб умид қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat