Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йил давомида узлуксиз рўза тутиш

11:38 / 11.07.2013 | Ibrohim Muhammad | 2988
www. Ислом. уз сайтидаги мақолалардан бирида ушбу маълумотларга дуч келдим: ". . . Йил давомида рўзадор бўлиш ҳақида Имом Муслим Абу Қатодадан ушбу ҳадисни ривоят этганлар: «Дарҳақиқат, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Бир киши йил давомида муттасил рўза тутса, қандай бўлади? » деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ҳам тутмади ва рўзасиз ҳам бўлмади», деб айтдилар». Бу – рўза ушлаш мен этилган кунларда ҳам узлуксиз йил бўйи рўза тутадиганларга тааллуқли. Аммо икки ҳайит, ташриқ ва арафа кунларидан ташқари йилнинг бошқа ҳамма кунларида рўза ушласа, ҳечқиси йўқ. Ҳишом ибн Урвадан ривоят этилишича, у кишининг оталари узлуксиз рўза тутардилар. Ҳазрат Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳам муттасил рўзадор эдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтдилар: «Абу Талха Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин узлуксиз қирқ йил рўза тутдилар». . . " манба: ҳттп://Ислом. уз/cонтент/виеw/1537/197/ Демак, икки ҳайит, ташриқ ва арафа кунларидан ташқари йилнинг бошқа ҳамма кунларида рўза тутса жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жоиз. Лекин тарғиб қилинмайди. Бир куни тутиб, бир кун очиш тавсия қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat