Ассаламу алайкум! Азиз устозлар. Мен ҳар йили Рамазон ойидаги фарз рўзани қолдирмай тутаман. Лекин фарз рўза ҳақида хабарим йўқлигидан Рамазон ойида тўлиқ тутмасдим. Қазо рўзаларимнинг ададини билмайман. Энди нима қилишим керак? Ҳозир деярли ҳар куни рўза тутаман, “нафл рўза” деб ният қиламан. Шундай қилсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Шариат бундай ўринларда ғолиби гумон(қалб таскин топадиган даражада “фалонча бўлса керак”)ни эътиборга олишни буюради. Сиз ҳам қалбингиз таскин топадиган даражадаги ададни олиб, ўшанинг қазоларини ўташга киришинг. Қазоингиз турганда нафл тутишингиз шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам.