Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номусулмон отадан қолган мерос

07:15 / 13.07.2013 | Abror1 | 902
Сизни авваламбор кириб келган Муборак рамазон ойи табриклайман. Бир муҳим масала юзасидан сиздан жавоб олмоқчи эдим руҳсат берсангиз. Бир дўстимнинг Россияда яшовчи Исломни яқинда қабул қилган бир муслима таниши бор. Ўша қиз бир саволимга жавоб топиб бера олмайсизларми деб илтимос, қилганди. Ҳуллас ушбу қизнинг ота онаси ажрашиб кетишган эди. Ҳозирда қиз хали турмушга чиқмаган, онаси ҳамда бувиси, яни онасиниг онаси билан яшайдилар. Оилада фақат ўзи Исломга амал қилади. Отаси эса ўтган йили август ойида вафот этган. Айни вақтда ўша отасидан қолган мол мулкни тақсимлаш буйича суд жараёнлари кетаётган экан. Ушбу вафот этган отанинг шу қиздан бошқа фарзанди йўқ экан. Ва ҳозирда у ернинг қонунчилигига кўра ушбу қиз асосий меросхўр бўлиб турибди. Бундан ташқари ўша меросга ота тарафдан, амакиси ва бувиси( яни ўлган отанинг онаси) ҳам даъво қилишяпти. Аниқроғи, улар “меросдан воз кечгин, ва агар воз кечсанг сизларга пул берамиз” дейишаётган экан. Қиз агар меросдан воз кечай деса, у холда қизнинг онаси хафа бўлаётган экан. Бунинг устига қиз ва онаси ўзлари мухтож ахволда экан. Ота Исломда бўлмаган. Бувиси (ўлган отанинг онаси) “Иегова шохидлари” сектасига эътиқод қилади. Савол шундан иборатки : “Қиз ушбу номусулмон отасидан қолган меросни олиши Шариат буйича жоизми? Ва агар меросни олишга Шариат бўйича рухсат йўқ бўлса, у холда меросдан воз кечиб, мухтожлиги сабабли ота тараф қариндошларининг таклиф этаётган пулларини олса бўладими ? ” Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Меросни олишга ҳақли.

Топ рейтинг www.uz Openstat