Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таълим олиш учун кредит олиш ҳақида

04:59 / 10.06.2013 | Ojiz.Banda | 3875

Сизга Таълим кредити бўйича савол берган едим, сиз қаерда бўлсангиз ўша ердаги Ислом марказларидан сўранг деган манода жавоб бердингиз. Жавобингиз учун раҳмат. Лекин сизга яна савол беришга жазм еттим, сабаб бу ерда Аҳли Масжид Салафий мазҳабидан еканлар. Улар мени қўлларимни очиб дуо қилишимни ва юзимга суришимни бидат сифатида кўришаркан. Буларнинг бу фикрлари бўла туриб, улардан яна маслаҳат сўрашга иккиланиб қолдим. Устоз, олдинлари Мазҳаб деган тушунчага беетибор едим, энди бўлса буни жиддий қабул етадиган бўлдим. Устоз, мени кечиринг. Мен қаерда бўлмайин сизни кўрсатаётган йўлларингиз бўйича ҳаракат қилмоқдаман. Сизни барчамиз ўз Устозимиздек кўрамиз. Шу жумладан менҳам. Бугун сиздан фатво олиб, ертага бошқа бировдан ҳудди шу фатвони сўраб олиш ниятидан узоқдаман. Йани агарда сизни маслаҳатиз менга қулай бўлмаса, бошқа қулай фатво берадиган Устозни қидирмоқчи емасман. Савол беришдан аввал ўзимга ўзим етгандим: Устоз қандай маслаҳат берсалар, шундан амал қиламан дея.

Илтимос, ўзингиз маслаҳат беринг. Мендак илмсизни кечиринг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қарз берувчига фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир!

Топ рейтинг www.uz Openstat