Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога шоҳид бўлиш ҳақида

05:00 / 10.06.2013 | Sardor Ergashev | 2599

Мени анчадан бери бир ҳолат қинаб келяпти. Оъзим заргарчилик билан шуғулланаман, таҳминан 1йилча аввал ҳадис ва ҳаёт савдо китобини рибо бобини ўқиб чиқган едим. Ундан ташқари бир нечта манбаларни ўрганиб чиқдим. Тилло, кумуш билан ишлаш нозик ва бу ишда қўпполик рибога олиб бориши мумкин екан. аммо мени қинайтган ҳолат шуки ҳадис ва ҳаёт китобида келган оят ва ҳадислар иқтибосида маслан бақара сураси 275 оят, 139- бетда келган 1690-рақамли ҳадис. Росулуллоҳ с. а. в рибога шоҳид бўлган одамни ланатлаган еканлар, Бақра 278-оятда Аллоҳ сарқитиниҳам тарк қилшга буйурмоқда. Хазрат менинг ишим ва касбимда тилло ва кумушнинг насия , алмаштириш, устига қўшиб бериш каби кўплаб рибо соди бўлади . Бу ишларни қилаётган одамлар ҳатто жумага чиқмайди. Бошқ иш қилай десам шу ҳунарну яҳши кўраман (тилло кумушга ишлов бериш)шуни билан . Аллбатда қўлдан келганча шариятга мувофиқ булиши учу ҳаракат қиламан тўғри алмаштираман, сотаман, мижозларни узини тилло кумши билан ишлайман алиштирмай. бироқ юқоридаги ҳадис ва Бақара 278-оятдаги сарқитини ҳам тарк қилшга амир бор. Бунга мувофи ўйлайдиган бўлсам ишим анча ёмон рибога шоҳидман, сарқитини трк қилмаган булиб чиқяпман. Базиларга буни тушунтиришга ҳаракат қилдим ҳатто иқтибослар келтирдим қайтишмади бундан кейин уларни аҳволи даҳшатку. Оътган вақт ишида қанча уринмай ўзимни рибога аралашган ҳис қилдим , анча умидсизликга тушдим. Шунки мен учун Исломдек қадрли ҳеч нарса йўқ эди. Бу орада бир неча бор иш жойимни ўзгартирдим. Фақат ишимда емас кўп жойда гувоҳи бўламан аммо ҳеч нарса қила олмайман. Хазрат илтимос тоғри йўл кўрсатинг жуда қийнали кетдим, шуни ўйласам ғамгин були қолам.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳадисдаги шоҳид бўлиш кўриб қолиш дегани эмас. Икки рибо ишни қилувчи ораида гувоҳлик қилишдир. Сиз ишингизни беховотир давом эттираверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat