Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мачитга эхсон килиш хакида

00:00 / 31.10.2008 | eski savollar | 1248
Ассалому алайкум хурматли Шайх жаноблари!Сизга бир савол билан мурожаат этмокчиман. Якинда бир махаллада жойлашган мачитда жума намозини бориб укиган эдим.Мачит таъмир талаб булганлиги ва айвон олди эшик ромлари йуклиги,якинда киш кировли кунлар бошлангандан кейин,намозхон биродарларимизга нокулай булишини хисобга олган холда,мачит имоми билан маслахатлашиб,ушбу мачитни таъмирдан чикариб,эшик ромларни урнатиб,тахоратхоналарни курдириб,эхсон килиш ниятида усталарни олиб келиб иш бошлайдиган пайтимда бир нохуш гапларни эшитиб,хозирги пайтда шу ишни килаймикан ёки йукми деб сиздан маслахат сурашни узимга жоиз деб топдим.Нохуш гаплар шундан иборатки,мачитга усталарни олиб келиб иш бошланай деган пайтда,уша мачитнинг 3-4 та оксокол чоллари,бизга таъмир керак эмас,мачитимиз агар таъмир булса,тахоратхоналар курилса,у холда мачит жоме ихтиёрига утиб кетади.Бу нарса эса бизга керак эмас деган гап сузларни айтиб,усталарни хайдаб юборишибди. Шу гапдан сунг мачит имоми билан гаплашиб,таксир шунака ишлар булибди,энди нима килай нима маслахат берасиз,эшик ромларга(108кв.м жой) хам ёгоч тахта олиниб иш битиб колган дедим. У киши мунофиклар куп,гап суз куп,каршилик килишига карамай ишди килингу кейин "кочоринг" деган маслахатни беришди.Нега одамлар мачитни таъмир этишга каршилик килишаркин деб суриштирсам, ушбу мачит кабристонда жойлашган булиб,Дахма жой деб аталаркан.Кабристонга зиёратга келадиган одамлардан дахма эгалари тирикчилик килишар экан. Агар мачит мен килиб берадиган холатда таъмирдан чикса,у холда мачит жоме ихтиёрига утиб,бу нарса шу жой эгаларига тугри келмас экан. Бу мачитда жума намозларига одам куп тупланади.Хайит намозларига хам куп одамлар келади.Мен узимни бош бошидан шу ишни килишимни сир тутаман.Имомга хам,усталарга хам мени номимни айтмасликларини илтимос килганман. Зораки риё кушилмаслиги эхтиётидан. Шу сабабли мен бориб у ерда оксоколлар билан гаплаша олмайман,лекин ният килиб иш бошлаб куйгандим. Нима килишга энди хайронман. Имом айтгандай каршиликга карамай ишни килорсам,у инсонларни билган одамларни айтишича,мени устимдан тухмат хатлари ёзишдан хам тоймасмишлар.Мен бир кичкина корхона рахбариман,эртадан кейин савоб иш киламан деб, кулимда ишлайдиган 30 одамга азият бериб куймасмиканман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ҳақиқатда сиз айтган хафв бўлса, атаганингизни ихтилофи йўқ, ҳақингизга дуо қиладиган одамлари бор масжидга сарф қилинг. Шунда савоб ҳам оласиз, кўнгил хиралиги ҳам бўлмайди. Сиз айтганга ўхшаганлар, афсуски, ҳали ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat