Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийиниш ҳақида

09:44 / 14.10.2017 | Ismoil8181 | 2498

Ассалому алайкум! Устозлар, кийниш хақида саволарим бориди. Ҳозирда туркияни киймлари кўпайиб ва бошқа давлатлардан киймлар опкeлинса хар хил ёзувлари бор эмбилeмалари бўлади. Шунга ўхшаш нарсала бўлса, лeкин жонли нарсаларни расми бўмаса кийиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эмблемаси бор кийимларни кийиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суратдан қайтариб, кийимдаги рақм бўлса жоиз деганлар. Рақм ҳозирги кундаги эмблемаларга тўғри келади. Аммо бошқа дин вакилларининг диний шиорларини ифода қилувчи эмблемалар бўлмаслиги керак. Ҳозирги кундаги жуда кўп кийимларда насороларнинг хочининг расми туширилган. Мусулмонларга ундайларни кийиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat