Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзимни узиш мақсадида рибо билан тижорат бошлаш. . .

14:32 / 14.04.2013 | Musofir.Bola | 2597

Деярлик 3 йил аввал тижоратга қўл урдим, лек Аллоҳни қалб билан ҳис етмаганим учун хатолар қилдим, ҳаром аралашди, рибо аралашди. Натижада катта қарздор бўлдим. Аллоҳ нажот бериб, Хорижий давлатга йўл олдим. Мақсадим қазларимни узиш ва ҳидоят йўлида ҳаловат билан ибодат қилиш бўлиб қолди.

Мана 1. 5 йилдирким ҳеч ҳам бу ерларда ишим юришмади, мана энди сезмоқдаман Аллоҳ йўлларимни очмоқда. Бу орада менга қарз берганларҳам қарзларини секинлик билан сўрай бошлоқда Оиламнинг қурби менинг қарзларимни узишга етмас. Бу ишлар менга сабоқ бўлди, Иймонимни ва етиқодимни кучайишига сабаб булмоқда.

Нима қилайин маслаҳат беринг, қарзларим ни тўлаш учун тижоратга қўл урмоқчиман. Лекин афсуски ўз маблағим йўқ. Банкдан кредит олиб иш бошлай десам, рибо гуноҳининг вазни ни биламан. Олмайин десам, нима қилишга ҳайронман, қарзларимни қачон узаман билмай қолдим, Шайҳ Ҳазратлари. Устоз, қўрқувим кучли. Тезроқ менҳам қарзларимдан қутилиб, ҳаловат бн ибодатли ҳаёт кечирмоқчиман.

&нбсп;


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Рибога қарз олиб бўлмайди. Аллоҳ таолодан астойдил ёрдам сўранг. Оз бўлса ҳам ҳалол маблағ топиб, ўшани кўпайтиришга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat