Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақида

22:09 / 25.12.2022 | Ummati Muhammad | 641

Ассалому алайкум! Ҳозирда мени қийнаётган шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, илтимос. Эр-хотин яқинлик қилгач ғусл қилиши к.к бўлади. Агар бу яқинлик кундузи бўлсачи? Бизани уй кўп қаватли уйларда, ҳаммом умумий. Яъни қайнона қайнотам б.н яшаймиз. Алоҳида уйга кўнишмайди. Ўғлимни ажратмоқчисан, битта ўғил алоҳида яшамайди дейишади. Ётишни ўзигаям шу гап. Кундузи уйда одам бўлади, ювинса билинади, овози эштилади. Жудаям ҳижолатли, росса уяламан. Кечасиям эштилмасин деб секин кириб чиқамиз ҳаммомга. Эр-хотин орқама кетин кирсак қайнонам "ҳа" дейла ғалати оҳангда. Ўзим кирсам ҳам нега ювиндиз дейла. Эримни ишлари кечаси давом этиб туради. Кундузи уйда бўладилар баъзида. Шунақанги ҳижолатли ҳолатларга тушмаслигим у.н, имконим бўлгунга қадар ғусл қилгунча нималар қилмай туришим керак бўлади? Динимизда бундай ҳолатда нималар қилиш гуноҳ, макруҳ ҳисобланади? Еб-ичиш, овқат тайёрлаш, кимгадир кўриниш, боласига қараш, кийган киймини ювиб кейин кийиш каби гапларни эшитдим. Булар қанчалик тўғри? Ёки кундузги вақт бўлса эримни эҳтиёжини рад этайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз намоз вақти бўлганида ғусл қилишингиз шарт. Уни кечга суриб, намозни қазо қилсангиз улкан гуноҳга қўл урган бўласиз. Қайнонангизнинг феъли оғирлиги туфайли кундузи ғусл қила олмаётган бўлсангиз, ўша пайтда яқинликдан сақланиб туринглар. Эрингизга бўлаётган ҳолатни тўғри тушунтиринг. Буни деб оилада низо чиқариш дуруст эмас. Аллоҳ таоло бандасига нимаики берса беҳикмат бўлмайди. Сиз учун бу ҳам бир синов экан. Сабр қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat