Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

бир саволим бор эди...

00:00 / 15.11.2008 | eski savollar | 748
Ассалому алейкум ҳурматли шайх ҳазратлари сизга бир саволим бор эди. мен ҳозир кореадаман буерга келганимга икки ойдан ошди яқиндан бошлаб намоз уқиябман иш вақтида булганда аср, шом, намозларини уқий олмай қоламан ишдан кейин соат 18.45 ларда уқиб олсам қазо бумидими? бомдод намозини ҳам созт 5.25да уқиябман шу ҳақда ҳам қисқача айтсангиз... намоз уқиладиган жой покиза тоза булиши керак дейилган мен ошҳонада уқиман у ерда боллар ароқ ичишади чучқа гуштидан овқатланишади... АЛЛОҲ кечирармикин шу ҳақда озгина айтиб утсангиз умуман тугрими ошҳонада уқишлигим бу ерда бошқа қулайроқ жой ҳам юқ... яна бир нарса умуман гушт тиганим юқ эштишимга қараганда суйилишини билмасак масалан товуқ гуштини АЛЛОҲ номи билан суйилмаса харом ҳисобланаркан бошқа гуштлар ҳам шу ҳақида ҳам айтсангиз жавобингиз учун олдиндан раҳмат АЛЛОҲ рози булсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намоз ўкишни бошлаганингиз жуда хам катта бахтга эришганингиздир. Сиз айтган соатларни бизда фарклаш имкони йўк. Сиз бошка биладиган шерикларингиздан намоз соатларини яхшилаб ўрганиб олинг. Иложи борича намозни казо килмасдан, вактида ўкишга харакат килинг. У ердаги Ислом ташкилотлари хам сизларга ёрдам беришлари мумкин. Ошхонада намоз ўкиса бўлади. Факат сиз намоз ўкийдиган жой пок бўлиши керак. Гўшти халол хайвонларни Аллохнинг номи билан сўйилсагина халол бўлади. Бу хакда хам ўша ердаги биладиганлардан маслахат олинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat