Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом намоздаги қироатда адашиб қолса

13:01 / 28.05.2013 | Sharifjan Isanov | 2756

Мен маҳаллий масжидимизда масжид имомининг жамоатга кўп қатнашмаслиги сабабли, имомликка ўтиб тураман. Жамоат аъзолари шуни маъқул кўришган, масжидда мендан яхшироқ Қуръонни ёд олганлар топилмайди. Мен ҳам тажвидни тўлиқ ўқиб битирмаганману, лекин мендан бошқаси умуман тажвид ўқишмаган, Қуръоннинг 30-29-порасини ёдлаб битираяпман иншааллоҳ. Саволим шундан иборатки, жамоат билан фарз намозига турган вақтда баъзан, қироатда адашиб қайсидир оятни эслолмай қоламан, баъзан ўрнини алмаштириб юбораман. Шу холатда ўқиган намозимизни ҳукми нима бўлади. Гуноҳкор бўламанми, намоз зое бўлиб қолмайдими? Батафсил маълумот берсангиз илтимос, нима деб сўрашни ҳам билмаяпман. Вақтингизни олсам, камчиликларга юл қўйсам узр.

&нбсп;


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Адашишнинг қандайлигига қаралади. Маъно бузиладиган даражада бўлса, намозни қайта ўқиш керак бўлади. Тузатиш имкони бўлса тузатилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat