Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни ҳисоблаш

14:06 / 15.03.2016 | Oybekbek | 853

Ассалому алайкум! Ўтган йилги 11.300$ ва 28,5 млн. сўм пулининг закотини, бошқа одамдан ололмаганлиги учун адо этилмаган эди. Йил давомида эҳтиёжига ишлатиш учун бўлиб-бўлиб пул олиб турилган. Ҳозирда ўша одамда 6.600$ пули қолиб, бошқалардан 4000$ ва 133,5 млн. сўм қарз бўлиб қолган. Бошқа закотга ҳисобланадиган моли йўқ. Ушбу ҳолатда, ўтган йил учун закотни бу йил адо этмоқчи бўлса,  $да қолган пулидан $да закот берадими ёки ўша вақтдаги курс бўйича сўмда берса ҳам бўладими?
1-холат: 282,5$х6550+712500=2 562 875 сўм
2-холат: 282,5$х4500+712500=1 983 750 сўм


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қарзларини чиқариб юборгандан кейин қолган пули нисобга етса, ўтган йили закот берадиган вақтда қанча закот бериши керак бўлган бўлса, ўша миқдорни беради. Сўмнинг закотини сўмда, долларникини долларда берсин. Ўша кундаги долларнинг закотини сўмда бермоқчи бўлса, ҳозирги кунда ўша доллар нача сўм турса, ўшанча закот чиқаради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat