Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобга муносиб бўлиш керакми?

23:03 / 08.01.2023 | Akhmedovv | 823

Ассалому алайкум! Ҳозирда ижтимоий тармоқларда “Ҳижоб нима эканлигини унинг аҳамияти нима эканлигини тўлиқ билмагунингизча ҳижобга кирманг. Агар ҳижобли бўлиб номаҳрамлар билан муносабат қилиб юрган бўлсангиз ҳижобни ечинг. Ҳижобни булғаманг” каби ҳабарларга кўзимиз тушади. Бу гаплар тўғрими? Ҳижобга муносиб бўлмаса ҳижобни ечиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шайтон шунақа васвасаларни қилиб мусулмонни фарз амалидан қайтаради. Ўша гапларни ёзаётганлар ҳам ўзларини тўғрилашлари керак. “Ҳижобни ечинг” дейиш ўрнига “Муслима деган гапга муносиб бўлинг” деса ҳам бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар ҳам бирорталари бундай тарзда насиҳат қилмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat