Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кабрларни бузиб-текислаш ҳақида хадис борми?

17:27 / 04.06.2013 | AbuBobur | 3270
Баъзи тоифалар кабрларни бузиб ташлашни вожиб деб билашаркан. Уларнинг бу акийдаларига далил бўлган хадисни билдирсангиз. Уларнинг зиддига биз кандай далил келтира оламиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қабрларни эмас, қабрлар устига қурилган биноларни. Абул Ҳайяж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Али ибн Абу Толиб: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарса билан юборайми? ! Бирорта тимсолни қўймай, йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай, текислайсан», деди». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Аввало ровий Абул Ҳайяж розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Абул Ҳайяж куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Ҳаббон ибн Ҳусайн Асадий ал-Куфийдир. Бу зот ҳадис илмида ишончли деб тан олинган тобеъинлардан бўлиб, Аммор розияллоҳу анҳунинг котиби эдилар. Ҳадисларни Али ва Аммор розияллоҳу анҳулардан ривоят қилдилар. Бу зотдан икки ўғиллари Жарир ва Мансур, Абу Воил, Шаъбийлар ривоят қилганлар. Жоҳилият даврида турли ҳайкалларга, буту санамларга, ҳайвон шаклидаги тимсолларга, қабрларга сиғиниш авж олганлиги маълум. Ислом ақийдаси бу нарсаларни йўқ қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни ҳайкалларни йўқотиш ва қабрларни текислаш учун юборганлари машҳур воқеа. Ушбу ривоятда эса ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қайси вазифа билан юборган бўлсалар, Абул Ҳайяж розияллоҳу анҳуни ана шу вазифа билан юборганлари ҳақида сўз кетмоқда. Исломда жонли нарсаларнинг ҳайкали ҳаромдир. Чунки бу иш ақийданинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бунга ҳайкал ва суратларга сиғиниш ҳақидаги тарихий манбалар гувоҳ. Ривоятларда баён қилинишича, ўтган қавмларда аҳли солиҳ кишилар оламдан ўтса, уларни эслаб туриш учун суратлари чизилган ёки уларга ҳайкаллар қўйилган. Биринчи авлод уларни тўғри маънода ҳурмат билан эслаб турган. Кейинги авлодлар оталаримиз буларни ҳурмат қилар эди, деб, ўзларидан бошқа нарсаларни қўшиб, сурат ва ҳайкалларнинг эҳтиромини яна ҳам зиёда қилишган. Шундай давом этиб бориб, бир неча авлоддан сўнг мазкур сурат ва ҳайкалларга ибодат қилиш бошланган. Ана ўша аччиқ тажриба юзасидан Исломда жонли нарсаларнинг ҳайкалларини ясаш ва суратларини чизиш ман қилинган. Қабрларга сиғиниш ҳам қабрларни зийнатлаш, уларнинг устига турли бинолар қуриш туфайли келиб чиққан. Шунинг учун ҳам шариатимизда қабрларни баланд кўтаришга рухсат йўқ. Жумҳур уламолар, жумладан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Аҳмадлар «Қабрнинг устидаги тупроқни туянинг ўркачига ўхшатиб, бир қарич миқдорда кўтарса бўлади. Чунки Суфён ат-Таммордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифлари шундай эканлиги ривоят қилинган», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat