Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўлни ювишдаги дуо

11:14 / 13.07.2018 | abdu55 | 750
Ассалому алайкум! Агар биров бировга қўлини ювишликка сув қуйиб берса қўювчи ва ювувчи қандайдир дуо ўқийдими? Бизга кичиклигимизда ювувчи "тахараколлохумма мин жамиал зунубика" дейди унга жавобан қуювчи "Валака мислика залика" дейилади деб ўргатишган эди. Шу дуо борми бўлса қанчалик хатосиз ва маъноси қандай. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарса бирор ҳадисда келган эмас. Одатда ҳадисларда “Ким сизга бир яхшиликни қилса, Жазаакаллоҳу хоро деб айтинг” дейилган. Яъни Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин. Жавобига хоҳлаганингизни айтишингиз мумкин. Хоҳласангиз Амийн денг, хоҳласангиз Ва иййака(сизга ҳам) денг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat