Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййит ёки маййита

20:11 / 07.05.2014 | Muhammad | 3025
Аллоҳ сизга куч-кувват берсин, амин. Устоз мен ва мен қатори кўп ўзбеклар чет элда баҳоли қудрат ибодат ва тирикчилик қилиб юрибмиз. Ўлим ҳақ! Ҳар бир кишини бошига бор иш. Бир биродарни мусофирлар ҳақидаги саволига сиз мусофир таъзия маросимлари ҳақида ҳамма шароитни билиши керак, деб жавоб берган эдингиз. Савол шундайки, инсон ўлиб қолса қайси чет эл давлатида бўлса ўша ердаги мусулмонлар қабристонига кўмиш керакми ёки Ўзбекистонга олиб келиб гробдан олиб шариатга мос равишда ювиб, жанозасини ўқиб кўмиш керакми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлган инсонни тезда тупроқга эгасига топшириш керак деганлар. Бу ерларда ўлган маййитни ўликхонага олиб бориб ичини ёриб дорилаб гробга солиб ўз юртига узатишаркан (бу маййитни эгалари ўз юртига олиб кетадиганлар учун) шундай қилиб беришаркан. Уни устига анчагина харажатлар ҳам бўларкан. Устоз сиздан илтимос, шу масала саволга менга аниқлик киритиб берсангиз. Қолган билмаган биродар мусулмонларга енгиллик бўлармиди. Ҳозир четда юрган ўзбеклар ҳар хил сабабларга кўра ўлим шарбатини ичишяпти. Иккинчидан ҳали бир икки чақа пул ишлаганми йўқми Ўзбекистонга маййитни элитиш учун маййит эгалари қарздор бўлиб яна оғир аҳволга қолишяпти. Шунинг учун қолганларга енгил томонини айтиб тўғри йўл-юриқ кўрсатсангиз. Жавоб ва маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат. Ҳаққимга дуо қилиб қўйинг. Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизни.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўлган ерига, ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқиб, мусулмонларнинг қабристонига шариатга мувофиқ қилиб кўмган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat