Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги зикрлар.

00:00 / 07.04.2007 | eski savollar | 6689

Ассалому алайкум! Ҳазрат. 1.Жамоат намозларида намоз ўқигандан сўнг базилар ўтиришади ҳусусан кўпроқ бу ҳолни имомларда кўраман, салом бериб Қуръон ва дуодан кейин ҳам ўтиришади ва нималардир ўқишади шу пайт нималар айтилади эшитишимча салавот айтишар экан шу пайт нималар айтса яхши бўлади? 2. Сиз ҳам қайсидир масжидда имомлик қиласизми жума кунлари марузаларингизни эшитсак деган эдик. Ҳазрат сиздан яна бир илтимос агар сиз қилаётган ишларингизда ёрдам керак бўлиб қолса ҳизмат қилиш керак бўлиб қолса бизни ҳам чақирсангиз савобли ҳам бўлар эдик суҳбатингиздан ҳам бир оз бўлса ҳам баҳраманд бўлар эдик. Аҳир Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳу васаллам)ни ҳам кетларидан саҳобалар илм ўрганиш учун соядек юришганку, энди ўзимиздан ўзимиз ёнингизга тушиб олсак одобдан бўлмас, яна уламолар суҳбатида бўлишга тарғиб қилинади бунақа суҳбатларни жуда ҳам севаман лекин қаерга боришни билмайман агар ҳизмат бўлса биз тайёрмиз


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Зикр ва солавот айтса яхши бўлади.
2. Мен имомлик қилмайман. Жумага ҳам ўтмайман. Билдирган рағбат ва истакларингиз учун ташаккур.

Топ рейтинг www.uz Openstat