Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа динлар ва уларга оид маълумотлар

12:18 / 23.04.2014 | Umidjon Makhmudov | 2395
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Интернетдан мақола ўқиётиб насронийлик динига ўтиш сўзларини билмасдан ўқидим, шу ҳолатда нима қилишим керак? Бу ҳолатда таҳоратим бор эди, таҳорат бузиладими? Мен ҳозирда Японияда ўқийман, бу университетда Осиёдаги динлар ҳақидаги фан бор. Ва бу фанда барча динлар ва динларга оид барча маълумотлар ёритиб берилган. Бу маълумотлар орасида динларга ўтиш сўзлари ҳам таъкидлаб ўтилган бўлади. Шу маълумотларни Мусулмон одам ўқиш мумкинми? Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин ва ҳидоят берсин ва ҳидоят берганидан кейин дилимизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Билмасдан ўқиса, астағфируллоҳни айтиб, кейин ҳушёр бўлинади. Таҳорат бузилмайди. Ният қилмай, динга ўтиш сўзларини ўқилса, ҳечқиси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat