Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кесатиб гапириш гунохми

17:40 / 20.05.2023 | Dildora | 378

Ассалому алайкум! Ёнизда ўтирган инсонга тегишиб яъни кесатиб гапирса гунох бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор инсон ҳақида ёмон гап гапирилса ва гап ким ҳақида кетаётгани барчага маълум бўлса бу ўзганинг обрўсига тажовуздир. Агар ўша инсон узоқда бўлса бу ғийбатдир. Ҳадиси шарифда бундай дейилган.

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар.
Бировларни обрўсини тўкадиганларга Аллоҳ таоло "Ҳумаза" сурасида марҳамат қилади:

 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝

1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳалол" китобидан).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида:
«Икки сўкишган, обрўсини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишилар икки шайтондир», дедилар».
«Мусулмоннинг бору буди мусулмонга ҳаромдир: қони ҳам, моли ҳам ва обрўси ҳам».
Ҳа, мусулмоннинг қонини тўкиш гуноҳи азимдир. Ҳа, мусулмоннинг молини олиш ҳам гуноҳи азимдир. Ҳа, мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳам худди унинг қонини тўкиш, молини олиш каби гуноҳи азимдир. Шунинг учун бировни ўлдиришдан ёки молини ўғрилаб олишдан қанчалар ўзимизни эҳтиёт қиладиган бўлсак, унинг обрўсини тўкишдан ҳам шунчалик эҳтиёт бўлайлик.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ حَمَى مُؤْمِنًا مِنْ مُنَافِقٍ بَعَثَ اللهُ مَلَكًا يَحْمِي لَحْمَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ نَارِ جَهَنَّمَ، وَمَنْ رَمَى مُسْلِمًا بِشَيْءٍ يُرِيدُ شَيْنَهُ بِهِ حَبَسَهُ اللهُ عَلَى جِسْرِ جَهَنَّمَ حَتَّى يَخْرُجَ مِمَّا قَالَ

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади.
Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун уни бир нарса ила айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у айтган гапидан қайтмагунича ушлаб туради», дедилар».
Шарҳ: 
Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб, обрўсини тўкаётган бўлса, уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундай экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.
Аксинча, бу дунёда мўмин-мусулмонни айблаш билан машғул бўлган одам қиёматда хижолатда қолар экан. Маҳшарга тўпланганлар ҳузурида қилган нобакорлиги жазоси сифатида, жаҳаннам кўпригидан ўта олмай, тўхтаб қолар экан. Бас, шундай экан, мўмин банда зинҳор ўз биродарини айблашга ўтмасин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat