Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар

14:45 / 23.02.2016 | eski savollar | 1227

Ассалому алайкум! Айтайлик биров уйдан сафарни қасд қилмасдан шаҳардан 50 км ташқарига чиқди. Шундан сўнг унга яна 50 км узоқликдаги жойга боришлик лозим бўлиб қолди. Ўша кишига аср ва шом намозини ўша ерда ўқишга тўғри келди.  Шу одам борган жойида намозларни қаср ўқийдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом!
Бундан икки нарса тушунилади: 1.Сафар масофаси уч кеча-кундузли йўл бўлиши; 2. Ўшанча масофага чиқишдан олдин уни қасд (ният) қилиш.
Бир одам уч кунлик масофадан кам бўлган масофани қасд қилиб чиқди, дейлик. Мисол учун, оралиқ масофа 30-35 км бўлган Андижон шаҳридан Шаҳрихон шаҳрига келди. У ердан қидирган нарсасини топмагач, 50-55 км узоқликда жойлашган Наманган шаҳрига йўлга чиқди. У ердан ҳам топа олмагач, Қўқон шаҳрига келди – орадаги масофа 55-60 км. Бунда у бирданига шаръий масофани қасд қилмаганлиги учун шаръий мусофирга айланмайди. Энди ўша нарсани Қўқондан ҳам топа олмагач, у Тошкентни қасд қилди, дейлик. Бу ҳолда у Тошкентга етиб борганда ва унинг йўлида мусофир ҳукмида бўлади. Чунки оралиқ масофа 200 километрдан ортиқ. Бунга далил қуйидагилар: http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/safar/582-musofirning-namoziga-oid-masalalar

Топ рейтинг www.uz Openstat