Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

рибо ҳақида

00:00 / 03.12.2008 | eski savollar | 2252
ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари,менда насия савдосига оид савол тугилди.Илтимос жавоб берсангиз.Бир жойда рибо ҳақида қуйидаги ма'нода уқигандим:бир одам узини мулкини бировга нақд пулга сотиб,кейин ҳудди шу нарсани уша одамдан насияга қайтадан сотиб олса рибо булади деб.шунга асосан:агар мен узимни матиз русумли машинамни бир одамга сотсам,ва учинчи шаҳсдан насияга бошқа матизни олсам рибо буладими?учинчи шаҳсдан матизни насияга олсам рибо буларкан /чунки узим матизни нақдга сотганман/ деб бошқа русумли машинани насияга олсамчи?жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биринчи ҳолатда рибо учун ҳийла бор. Машина эгасига пул керак. Қарз сўраса, пул эгаси фойда рибо бўлади деб қарз бергиси келмайди. Шунда ҳийла қилиб машинани нақд пулга сотиб олади. Кейин уни насияга ўз эгасига ортиқча нархда сотади.Иккинчи ҳолатда бу гап йўқ. Чунки, иккита алоҳида одам билан иккита мустақил савдо бўлмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat