Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

асалому алейкум ШАЙХ хазратлари

00:00 / 24.11.2009 | eski savollar | 768
Нима учун баликни улигиниям йийишади харом хисопланмидими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар».Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.Аслида Аллоҳ таолонинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир», деган ояти ка-римасига биноан, асли ҳалол ҳисобланган ҳайвонларнинг ўлимтиги ва оқизилган қони ҳаромдир.Ушбу ҳадиси шариф эса, ўша умумий ҳукмдан тўрт нарсани: иккита ўлимтикни ва иккита қонни истисно қилмоқда.«Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қораталоқдир».Ўлимтик нопок, инсон саломатлиги учун зарарли бўлгани сабабли Ислом шариатида ҳаром қилинган. Агар беморлик ориз бўлмаса, ҳайвон ўз-ўзидан ўлмайди. Қолаверса, ҳайвон шарҳий йўл билан сўйилмай, бошқа сабабларга кўра ўлса, қони ва у билан бирга ундаги микроблар, касалликлар бутун баданига тарқалиб кетади. Уни таом сифатида тановул қилган одамга зарар етказади.Аммо, балиқ ва чигирткада бу ҳолат йўқ. Уларнинг сўйилганда оқадиган қони йўқ. Шунинг учун, уларнинг ўлимтиги ҳеч зарар етказмайди. Бу нарса илмий тажрибалар орқали ҳам тасдиқланди.Лекин, чигирткадан бошқа қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари ҳаромдир. Чаёнлар, арилар, пашшалар шулар жумласига киради.Жигар билан қораталоқ ҳам асосан қондан таркиб топган бўлади. Аммо ўша қон жигар ва талоққа айланганда зарарсиз ҳолга ўтиб қолади, Шунинг учун ҳам, шариатимизда бу икки нарса ҳалол қилинган.Ушбу биринчи фаслда таом сифатида истеҳмол қилиш ҳалол бўлган ҳайвонлар ҳақидаги баҳзи ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқдик. Аллоҳ таолонинг ёрдами ила иккинчи–еб бўл-майдиган ҳайвонлар ҳақидаги фаслни ўрганганимиздан сўнг вазият яна ҳам ойдинлашади.Ушбу емоқлиги ҳалол бўлган ҳайвонлар ҳақидаги бобнинг ниҳоясида Ислом шариатида фақатгина пок ва фойдали ҳайвонларни таом сифатида тановул қилиш ҳалол қилинганини яна бир бор таҳкидламоқчимиз.Шу билан бирга, сув ҳайвонларига оид бир мулоҳазани эслатиб қўймоқчимиз. Аввал айтиб ўтилганидек, сув ҳайвонлари ҳақида уламо аҳлларимиз турлича ижтиҳод қилганлар. Албатта, ул муҳтарамлар ўз замонлари, имконлари, маданиятлари ва тушунчалари ҳамда бошқа омиллардан келиб чиқиб ижтиҳод қилганлар.Бугунга келиб сув ҳайвонот олами ҳам атрофлича ўрганилди. Қадимда бўлмаган маҳлумотлар пайдо бўлди. Шунинг учун, сув ҳайвонларининг ҳалол-ҳаромини аниқлашда аввалги маҳлумотларга янги маҳлумотларни ҳам қўшиб, умумий қоидалардан келиб чиқиб иш юритилса, маҳқул бўлса керак. Мисол учун, сувда ўта заҳарли, ейиш у ёқда турсин, бирор жойига тегиб кетса ҳам инсонга зарар етказадиган ҳайвонлар борлиги аниқ бўлди. Бас, шундоқ экан, қандоқ қилиб уни ҳалол, еса бўлади, дея оламиз.Демак, бу масалада эҳтиёт бўлмоғимиз зарур бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat