Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни ёдлашда саноқ қилиш

07:41 / 09.04.2014 | No name | 874
Ассаламу алайкум.Саволлар.ислом.узнинг эски сайтига берилган бир саволга Абдубосит қори ака "Саноқларнинг сони уч юзтадан кўп бўса бўлсинки асло ундан кам бўлмаслиги керак" деган эканлар (http://islom.uz/savollar/smf/index.php/topik,33247.0.html). Алҳамдулиллаҳ, камина ўртача 30-40 марта саноқ қилиш билан ёд олаяпман. Ёдлаганларимнинг барчасини, имкон қадар ҳар куни, мусҳафдан ёки ёддан такрор қилиб бораяпман. Шундай экан, мен ёд олишда 300 марта саноқ қилмасам ҳам бўладими? Доим такрор қилиб турсам кейинчалик ёдимдан чиқиб кетмайдими иншааллоҳ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Кўпчилик қисқа муддат ичида Қуръонни ёдлаб олишни орзу қилишади. Бундай улуғ мақомга тезроқ ноил бўлишни истайдилар. Лекин кўпинча бундай қисқа муддатда ёд олишни оқибати икки нарса билан тугайди. Биринчиси-олдиндан режани пухта, яъни ҳар куни бунча оят ёки бунча бетдан ёд оламан, шунча саноқ қиламан, маълум бир кунни фақат ёдлаганларимни такрор қиламан, шунда бир ойда бунча бўлади деб аҳд қилиб олмасдан ёдлашни бошлашади. Аввалига яхши кетаётганга ўхшайди. Лекин вақт ўтиши билан аста-секин бу услуб қийинлик туғдира бошлайди. Натижада зерикиш пайдо бўла бошлайди. Назарида ҳеч олдига юрмаётгандек туюлади. У ердан бу ердан ёдлаб кўришни бошлайди. У ҳам бўлмагач, тўхтатишга мажбур бўлади. Барчасига сабаб, муддатни белгилаб, мақсадни аниқ томонга йўналтирмасдан бундай шарафли ишга қўл урганлиги бўлади. Иккинчиси-Қуръонни тез тугатиб олиш мақсадида вазифани мисол учун бир бетдан бошлайди. Буни уддалагач, икки бетга ўтади. Буни ҳам эплагач, 3,4 ҳатто 10 бетга кўтарилиб боради. Вазифа қанча кўпайгани сари Қуръонни пухта ёд олишнинг асосий омили бўлмиш саноқ қилишга аҳамиятсизлик бошланади. Бошида 300 та ўқийди. Икки бетга чиқгач, икки бетни 300 тадан ўқишга имкон қила олмайди. Бунга вақт ҳам йўл қўймайди. Натижада саноқни камайтира бошлайди. Бора-бора вазифани 20-30 та билан тугатишга ўтади. Шу йўсинда Қуръонни тугатади. Лекин саноқга хиёнат қилганлиги сабабли, орқада ёдлаб ўтган жойларини қайтариб ўқиганда, ўзини худди илк маротаба ўқиётгандек батамом эсидан чиққан ҳолатда топади. Шу билан ундан қанча муддатда ёд олган бўлса, энди қайта ёдлаб уни пишириш учун шунча муддат сарф қилиш талаб этилади. Юқорида берилган саволга жавоб ўлароқ, сиз азиз Қуръон шайдоларига бир кичкина "Қуръонни 300 кунда ёд олиш" жадвали тайёрланди. Токи Қуръон ёдлашимиздаги қийинчиликлар енгилликларга алмашсин. Орамизда тирик Қуръонлар, Аллоҳнинг аҳллари кўпайсин, буни Аллоҳ ҳаммамизга манфаъатли қилсин. http://www.2shared.com/complete/mlm8EJp3/300_кун.html

Топ рейтинг www.uz Openstat