Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкилик ичувчи ота

20:49 / 31.12.2018 | Umidjon Toniyev | 743
Ассаламу алайкум! Мен ўзим диний соҳага ишга кирганимга 2 йилдан ошди. Алҳамдулиллаҳ, эсимни танибманки намоз биланман. Лекин отам ибодатда эмаслар. Ичкиликка кундан кун ружу қўймоқдалар. Бир-икки ичманг, Аллоҳдан қўрқинг деб ҳам, мен ўзим диний соҳада (молиявий ишлар бўйча ходим) ишлаяпман, мени уялтириб қўясиз деб ҳам кўрдим. Фойдаси бўлмаяпти. Ақл ўргатма деяверадилар. Ичиб келган вақтларида ичимда шунақанги вулқон отиладики, урушиб ташагим келади. Отамда борган сари мусулмонга хос бўлмаган амаллар, ҳолатлар пайдо бўлмоқда. Ичган кунлари бир дастурхонда отам билан ўтира олмайман. Ишхонадигилар отангиз ибодатдамилар деб сўрашганида нима дейишимни ҳам билмайман...Нима қилишим керак? Қандай йўл тутсам ҳидоятга қайтадилар? Доим дуодам, инсоф сўрайман Аллоҳдан. Лекин минг афсус.... Бу дунёдан шу ҳолатда ўтиб кетишларидан қўрқаман... Илтимос йўл-йўриқ кўрсатсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Иброҳим алайҳиссаломнинг оталари ва Абу Толибларни ўйланг. Отангиз ўз вазифаларани қилмаса ҳам сиз ўз вазифаларингизни бажараверинг. Нафратингизни изҳор қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat