Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафақа пули

10:30 / 03.04.2014 | geowat | 897
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг саволим бироз мураккаб кўринишга эга, агар ҳозирги берадиган деталларим аниқ хулоса чиқаришга кўмак бермаса, қолган тафсилотларни ҳам келтиришим мумкин. Англияда давлат томонидан бериладиган нафақа одамларга етарли бўлмасдан қолишини ҳисобга олиб, Англия ҳукумати ҳар бир компанияга ходимлар учун ихтиёрий нафақа бериш тизимини ишга қўйган ва мен бу тизимга кириш ҳалол ёки ҳаром эканлиги ҳақида сиздан маълумот олмоқчи эдим. Мисол тариқасида, нафақа тизимига кириш ходим 6% маошини қурбон қилади ва компания 9% қўшиб, ҳаммасини 15% га айлантиради. Ушбу 15% ҳар-хил бизнес тармоқларига инвеститсия сифатида киритилади ва бу инвеститсиянинг бошқаруви ходимнинг қўлида. Нафақа пули фақат нафақа ёшига етгачгина олиш мумкин ва Ўзбекистонда туриб ҳам олса бўлади. Менинг саволим: компаниянинг 9% қўшган миқдори ҳалолми ва бунда кўзга илғамас исломий зиддиятлар йўқми? Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳалол, зиддиятлар йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat