Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийиш жоизми?

11:01 / 12.07.2015 | Islam1435 | 2708

Ассалому алайкум! Мусулмон киши мусулмон бўлмаган кофир ёки мушрик кишининг киймларини кийиши жоизми? Агар яхшилаб ювиб кийсачи? (ички кийимлар бундан мустасно фақат устги кийимлар) 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кофирлар тарафидан ҳадя қилинган кийимларни кияр эдилар. Анас ибни Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Рум подишоҳи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мустақа(енглари узун тўн) ҳадя қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кийдилар. Мен ҳозир ҳам у зотнинг икки қўлларини қимирлатиб турганларини кўриб тургандекман дейилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat