Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намози нафлга айланса ..., кабр хакида

00:00 / 08.12.2008 | eski savollar | 4494
Бисмиллахир рохманир рохийм. Ассалому алайкум хурматли Муфтий хазратлари. Аввалам бор ёзган саволларимнинг ичида билимим саёзлиги туфайли хато килиб, нотугри йусинда савол берган булсам айибга буюрмагайсиз ва керак булса хатоимни тугирлаб, тушинтириб берасиз деган умиддаман. 1. 20 март 2007 йилдаги, «5 ракат намоз» постига сиз куйидагича жавоб бергансиз:Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомки сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса олтинчи ракъатни қўшади. Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтиргандан кейин унутиб туриб кетса, модомики сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб салом беради. Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади. Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учунИкки ракъат нафл бўлади. Улар Пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди. Яъни, ўша икки ракъат ортиқча намоз Пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати ўрнига ўтмайди. Уларни алоҳида ўқийди.Саволим: аср намозида адашилиб 5-ракатни укиб саждасини хам килиб куйган булса намозхон нима килиши керак? Сизнинг тушинтиришиз буйича нафл намозга айланар экан. Биламизки, Аср вактида нафл укиш макрух? Намозхон макрух амалини бажариб куйган буладими? Бундай холат юзага келганда кандай йул тутиш лозим?2. Татарстон китоб нашриёти томонидан 1989 й. чоп этилган Ахмад хади Максудийнинг «Ибодати Исломия» (татар тилида) китобида Нафл намозлари хакида «…пешин (уйла) ва хуфтон (ясту) намозларидан сунги икки ракъат суннатларини турт ракъат килиб укиш- Суннат даражасига тегишли ва куп савобли мустахаблардандур.» деб ёзилган. Изланмокчи булиб, Тошкент нашриётига солиштирганимда бу хакда маълумот топа олмадим (кискартирилган булса керак). Илтимос шу хакида маълумот берсангиз. Бундай амални бажарса буладими?3.Кабрни зийнатлаш мумкин эмас деб эшитганман. Кабр жойи йуколиб кетмаслиги учун атрофини номига 15-20 сантиметр баландлигида тош ёки бетон билан ураса буладими? Кабрининг бош томонига эса, бирор бир белги тарикасида икки гишт ёки исми ёзилган мармар плита урнатиб куйса буладими? Кабрнинг сакланиш муддати канча?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2. - Одамлар ичида ихтилоф чиқармаслик учун олиб ташланган бўлиши керак. 3. - Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat