Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазратга савол: Ислом Пешволарининг Ибодат Йўли Қай Даражада Тўғри?

00:00 / 09.12.2008 | eski savollar | 843
Ислом тарихидан ма'лумки, айрим этук ислом уламолари ва дин пешволари илми чо'ққига этганда жамоатдан я'ни одамлардан узоқда яшашга ва ибодатга берилишга қарор қилганлар. Буни Аҳмад Яссавий, Ас-Суютий ва бошқа ислом олимлари ва уламоларини олсак бо'лади. Улар халқдан ажралган ҳолда алоҳида бир жойда яшаб, ибодат билан машг'ул бо'лишганлар.Мени саволим, Қур'он ва Ҳадис бо'йича фарз, суннат амаллар жамоат билан бажаришга буюрилган, масалан, намоз фарзлари, закот бериш, инсонлар орасидаги буюрилган суннат амаллар, оиладаги суннат амаллар ва ҳакозо.Жамоатдан алоҳида яшаган киши бу амалларни бажараолмайди.Улар ибодатда қандай амалларни бажаришган? Уларнинг ё'ллари қай даражада то'г'ри? Динимиз бу ё'лга қандай қарайди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз сўраётган нарсани уламолар истилоҳида узлат дейилади. Узлат деганда кўпчиликдан ажраб ёлғиз қолиш тушунилади. Аслида мусулмон киши кўпчиликдан ажрамасдан юриши лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Одамларга аралашиб уларнинг озорларига сабр қиладиган мўмин одамларга аралашмайдиган ва уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир», деганлар. Яна у зот имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда:«Аллоҳнинг қўли жамоат биландир. Ким ажраса, ўтга ажрайди», деганлар. Бу маънодаги ҳадиси шариф анчагина бор.Аммо шу билан бирга мўмин одам қўшилмаслиги лозим бўлган жамоалар ҳам бор. Мўмин киши куфру исён ҳамда фисқу фасод жамоаларидан узоқда бўлиши лозим. Мана шуни узлат дейилади. Узлатнинг фойдаси ва зарари ҳақида кўплаб келтириш мумкин. Уламоларимиз бу масалага оид барча маълумотларни ўрганиб чиқиб узлатнинг фойда зарарларини ажратганлар.Узлатнинг фойдалари;1. Ибодатга фориғ бўлиб, Аллоҳ таолонинг муножоти ила унсу улфат топиш.2. Кўпчиликка аралашганда йўлиқиладиган ғийбат, риё, ёмон хулқларнинг юқиши каби маъсиятлардан халос бўлиш. 3. Фитна ва хусуматлардан халос бўлиш.4. Одамларнинг ёмонликларидан халос бўлиш. 5. Одамларнинг тамасининг седан, сенинг тамангнинг улардан кесилиши.6. Аҳмоқ ва бефаросатлардан қутилиш.Узлатнинг зарарлари.Таълим олиш ва таълим беришдан бебаҳра қолиш.2. Наф бериш ва наф олишдан бебаҳра қолиш.3. Одоб бериш ва одоб олишдан бебаҳра қолиш.4. Унсу улфат олиш ва беришдан бебаҳра қолиш.5. Савоб олишдан бебаҳра қолиш.6. Тавозуъдан бебаҳра қолиш.Ушбу фойда ва зарарларни ҳамда муриднинг ҳолини эътиборга олиб узлатнинг ҳукми ҳам ҳар хил бўлади. Узлат қилиш керак ёки керак эмас деган умумий ҳукм чиқариш нотўғри бўлади. Кимгадир, маълум бир вақт ва шароитда узлат зарур бўлади. Бошқа ҳолда эса зарур бўлмаслиги мумкин. Буни шайх билан маслаҳат қилиб белгиланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat