Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УЗУМ.УЗ да чегирма

10:54 / 10.06.2023 | Lazizbek | 602

Ассалому алайкум! Савол Чегирмалар бўйича. Бир яқинимиз курс ташкил қилди. Курси нархи таҳминан 20 млн деб белгилади. Ва сотувларни бошидан чегирма берди. Фалон санагача 30% чегир милан қатнашсанг бўлади. Вақт ўтган сари чегирма тушиб 20%, 15%, 10% ва чегирмалар тугади энди курсни асл нархида қатнашсанг бўлади деб Курсни асл нархида 20 млн га сотилади. Курсни кейинги патокда курсга қўшимча нарсалар киртилгани эвазига Нархлар ошди. Курс асл нархи 30 млн га белгиланди. Ва яна чегирма билан сотувлар кетди 30%, 20, 15%, ва ҳ.к Курс бошланиб чегирма тугаганда Асл нархи 30 млнга сотилади. (агар талабгор бўлса). Ҳозирда жуда кўплаб инсонлар курслари шундай схемада сотилади. Савол: Бозорга қараб нарх белгилаб, сотувни бошланишидан фалон % чегирма бериб сотса бўладими? Асл нархида сотувни ўрталарида ёки охирида асл нархида ҳам сотилади. Биз ҳам шу усулда курсларимизни сотсак тўғри бўладими Худди шу мисол онлине интернет дўконларда кўп учрайди. Чегирма бериб сотиш деярли мажбурий, чегирма берилмай тепа нархда сотишга жуда кўп вақт кетади. Товар об келинди. 100 сўм нарх белгиланди ва 40% чегирма берилди. 60 сўмдан сотилди. 40% чегирма маркетплейс мажбурий қилган чегурмаси камайтириб бўлмайди. 60 минг сотган нарсайизни 70 минг сотишиз учун Асл нархини 120 минг қилиш керак бўлади. Қисқа қилиб айтганда Чегирма берилгандан кейин, нархни кўтаришда жуда кўп вақт олади. Савол: Шу вазиятда Дўкончи Нархлар ва чегирмаларни доимий Назорат қилиш НИЯТИДА ўзи сотмаган тепа нархни белгилаб, чегирма бериб сотса тўғри бўладими? Яъни сотувчини Нияти мижозларга Нархни катта кўрсатиб кейин устини уриб паст нархда сотиш эмас, Нияти нарх ва чегирмаларни НАЗОРАТ қилиш, Акция талабларига жавоб бериш ниятида бўлса тўғри бўладими? Сотувчи ўзини ниятига қараб ишласа бўладими. Яна мухим нарса ТОВАР АСЛ нархида албатта сотилади фақат сотувни бошида эмас Ўрталарида ёки охирларида яъни кам қолган вақтда. Қисқа қилиб: Сотувчи ўзини нияти тўғри бўлса, ниятига қараб ишласа бўладими? Шу вазиятга Ечим бўладиган қандай осон тўғри йўллари бор?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сотувчи маҳсулотга ўзи ҳеч қачон сотмаган юқори нархни қўйиб, унга чегирма уриши ёлғон. Агар бу иш ҳар ерда урчиб, бусиз савдо қилишнинг имкони бўлмай қолсагина зарурат юзасидан мумкин бўлади. Агар маҳсулотнинг тавсифи қисмига нима сабабдан бундай юқори нархни кўрсатганини ёза олса шундай қилиб сотсин. Чунки бунда мижоз огоҳлантирилган бўлади ва алдов қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat