Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр ҳақида

09:04 / 10.06.2023 | Мирзо | 1027

Ассалому алайкум! Раҳматли акам аёли билан бир ой ҳам яшамасдан ажрашган. Очиғи, аёли акамнинг хизматини етарлича қилмаган ва акамни рози қилмаган. Саволим: 1). Эрини хизматида бўлиб уни рози қилмаган аёлга ҳам маҳр тўланиши лозимми? 2). Маҳр акам ваъда қилган миқдорда тўланиши лозимми ёки маҳр учун белгиланган энг кам миқдорда тўласа ҳам бўладими? 3). Раҳматли акамнинг номидан маҳрни биз (оила аъзолари) тўласак бўладими? Охирги саволим ўзим ҳолатим бўйича: 4). Етарли билимим бўлмагани учун никоҳ қуриш вақтида (адашмасам домла ҳам сўрамаганлар) аёлим маҳрга бирор нарса сўрамаган, мен ҳам ҳеч нарса айтмаганман. Лекин қалин пули берилган. Шунда, менда барибир маҳр тўлаш мажбурияти қолганми, агар қолган бўлса миқдорини қандай аниқлашим лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрини бериши шарт.

2). Айнан белгиланган маҳрни беради.

3). Марҳумнинг қарзлари, шу жумладан тўламаган маҳри унинг қолдирган меросидан олиб берилади. Бошқалар унинг номидан ўша қарзни, маҳрни тўлаб юборсалар ҳам бўлади.

4). Маҳр бермайман деб ўқитилса ҳам никоҳ боғланади. Сизнинг ҳолатингизда келинни тенгқурларига эрлари маҳр деб нима олиб берган бўлса, ўша нарсани олиб бериши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat