Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин хизмати

12:25 / 01.10.2016 | Gayratullo | 2419

Ассалому алайкум! Келин қайнаота ва қайнаонага хизмат қилиши мажбурмасми? Бир қори ака уйга келиб, “келин ота-онага хизмат қилишга мажбурмас” деди. Шу кундан бошлаб ота бола гаплашмай қўйишди. Ҳурматли устозлар, қори акани ушбу гапи тўғрими? Агарда нотўғри бўлса ота болани қандай яраштирса бўлади? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Келиннинг қайнота ва қайнонага хизмати, ҳозирги бизни ўзбеклардаги тушунча ва даражадаги каби мажбурий эмас. Буни қайнона ва қайноталар яхшилаб тушиниб олишлари керак. Келиннинг уларга қилган ҳар бир хизмати хайр-эҳсон ҳисобланади. Улар буни қадрлашлари зарур. Келинлар эса агар эрлари уларни ота-онасининг хизматларини қилишга буюрсалар, хизматларини қилишсин. Чунки ким хизмат қилса, унга ҳам хизмат қилинади. Хизмат қилмаганга хизмат ҳам қилинмайди. Қайнота ва қайноналарини дуоларини олишсин. “Бахтиёр оила” китобини ҳамма олиб ўқиса, шу каби муаммо ва икки хил дунёқарашлар бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat