Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда Қуръон ўқиш тартиби

11:39 / 31.03.2014 | abdumomin | 898
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим, намоз ўқиганда Қуръонни тартиб билан ўқиш керак деб эшитдим. Бу гап битта сурани тугатмасдан кейинги сурани ўқиш мумкин эмас деганими? Яъни “Ар-Роҳман”ни тугатмасдан “Ихлос” сурасини ўқиш мумкинмас деганими? Ёки биринчи ракатга “Ар-Роҳман”ни ўқиса иккинчи ракатга шу сурадан тепадаги суралардан бирини ўқиш керак деганими? ( Яъни “Ар-Роҳман” сураси 55-сура бўлса иккинчи ракатга 55-сурадан тепасини ўқиш керакми? Мисол учун 55- “Ар-Роҳман” 75- “Қиёмат”) ёки биринчи ракатга 55- “Ар-Роҳман” сурасини тўлиқ ўқиб, сўнг иккинчи ракатга 36-ясин сурасини тўлиқ ўқиса ҳам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин шайх ҳазратлари.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръони Каримдаги тартиб билан ўқиш керак. Биринчи ракатга “Ар-Роҳман”ни ўқиса, иккинчи ракатга шу сурадан пастдаги (кейинги) суралардан бирини ўқиш керак дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat