Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майитни ювганни рози қилиш

08:15 / 13.06.2023 | 2sanjarbek | 508

Ассалому алайкум! Мени яқинда дадам қазо қилдилар. Маййитни ювган кишини рози қилиш учун майка, трусик, трико, совун, бритва, пичоқ ва маййитни ювган челак, чўмич, жомларни яна бир нималарни бериш керак деб аммамлар менга рўйхатини беришди. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳар бир мўмин ва мўмина ўзининг эн яқин инсонини охирги қилинадиган хизматини қилишни шараф деб билиши керак ва аввалда бу нарсани ўз яқинларидан ташқари кишилар қилиши ор саналган. Хусусан мерос тақсим қилинмасдан туриб маййитнинг нарсаларини бериш мутлоқ жоиз эмас. Улардан ғассол ва гўрков олиши ҳам жоиз эмас. 

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ غَسَلَ مَيِّتًا فَكَتَمَ عَلَيْهِ غُفِرَ لَهُ أَرْبَعِينَ مَرَّةً، وَمَنْ كَفَّنَ مَيِّتًا كَسَاهُ اللهُ مِنْ سُنْدُسِ وَإِسْتَبْرَقِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ حَفَرَ لِمَيِّتٍ قَبْرًا وَأَجنه فِيهِ أُجْرِيَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ كَأَجْرِ مَسْكَنٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ  

Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким маййитни ғусл қилдириб(ундаги баъзи камчиликларни кўриб қолсаю), яширса, уни қирқ бор мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг сундус ва истаброқ(ҳарир ва юпқа ипак)дан кийим кийдиради ва ким маййтига қабр кавласа ва уни қабрга қўйса, қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар".
Ҳоким ривояти. 

МАЙЙИТНИ КИМ ЧЎМИЛТИРАДИ? 

Маййитни чўмилтиришнинг ҳақи ҳаммадан аввал, унинг яқинроқ қариндошларига бўлади. Улар ўзлари чўмилтирганлари ва маййит аёлни яқин қариндош аёл чўмилтирганлари яхшироқдир. Чунки бу ўз азизининг охирги хизматидир.
Бирор бошқа шахс ҳам чўмилтирса бўлади, лекин эркакни зарур масалалардан воқиф ва диндор эркак ва аёлни шу каби аёл ғусл қилдиради.
Бирок кишига ҳизмат ҳаққи бериб ҳам маййитни ғусл қилдирса бўлади, лекин,  ҳизмат ҳаққи олиб ғусл берувчи савобнинг мустаҳиққи бўлмайди.
Агар бир эркак ўлса ва эркакларнинг ичидан бирор чўмилтирувчи бўлмаса, хотини ғусл қилдиради. Ундан бошқа бирор бир аёл учун унга ғусл бермоғи жоиз эмас. Гарчи маҳрами бўлса ҳам. Агар хотини ҳам бўлмаса, аёллар уни таяммум қилдирадилар, ғусл қилдирмайдилар. Лекин таяммум қилдирувчи аёллар маййит учун маҳрам бўлмасалар, унинг баданига қўл тегизмайдилар. Балки ўз қўлларига қўлқопни кийиб, таяммум қилдирадилар.
Бирор кимсанинг эри вафот топса, аёлига унинг чеҳрасини кўриш, чўмилтириш ва кафанлаш дурустдир ва агар хотини вафот топса, эрига уни чўмилтириши, унинг баданини ушлаш ва қўл теккиз дуруст эмас. Албатта юзини кўриш дуруст ва матонинг устидан қўл теккизиши ва жанозасини кўтариш ҳам жоиздир.
Агар бирор балоғатга етмаган ўғил бола вафот этса ва у ҳануз шунчалик кичик бўлсаки, уни кўришдан шаҳват қўзғалмаса, бас, эркаклар каби аёллар ҳам шундай болага ғусл берса бўлади. Ва агар балоғатга етмаган қиз вафот этса ва у шунчалик ёш бўлсаки уни кўришдан шаҳват бўлмаса, бас, шунда ёш қизни аёллар каби эркак ҳам ғусл берса бўлади.
Албатта балоғатга етмаган ўғил бола ва қиз бола шундай катта бўлсаки, уларни кўришдан шаҳват қўзғалса, бас, ўғил болани эркак ва қиз болани аёлларгина ғусл беради.
Ғусл берувчи таҳоратли бўлгани яхшидир.
Қайси бир шахс жунуб ҳолида ёки қайси бир аёл ҳайз ёки нифосда бўлса, улар маййитга ғусл бермайди, чунки уларнинг ғусл бермоғи макруҳдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat