Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимни берган пуллари

07:48 / 20.08.2018 | Shosaid | 545
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда айласин. Мен қурилишда ишлайман. Ишим ҳат ҳужжат билан боғлиқ бўлганлиги сабабли кўчага иш юзасидан жуда кўп чиқаман. Иш билан шахсий машинамда юраман бензин ҳам ўзим сотиб олиб қуяман бунга ишхона тарафидан ҳеч қандай моддий таъминот манбаи йўқ. Ҳўжайинларга буни айтишни ҳожати ҳам йўқ барибир бензинга йўл ҳаражатларига пул ажратишмайди (мендан олдингилар сўрашган). Ойлик маошим эса бу йўл ҳаражатлатини қамраб олган эмас. Устозим эса менга баъзи баъзида бензин қуйиб ол деб пул бериб турадилар. Авваллари бу пуллар ишхонани пуллари ва у нотўғри йўллар билан келишини (ҳаром йўл билан топилаётганини) билардим аммо олиб қуйиб юраверардим ишхона ишлари учун фақат. Ҳозир эса устозим ундай ишлар қилмаяптилар ва менга ўз ойлик ҳисобларидан уларнинг ишларига ёрдам бераётганим учун "бензин қуйиб ол" деб пул бериб турадилар (ҳатто мен пул ёки бензин сўрамасам ҳам) 1). Мен бу пулларни олиб ҳаромга аралашиб қолмадимми? 2). Агар ҳаром бўлса бу пулларни қайтаришим керакми? 3). Ҳозирги ҳолатда пул ҳалол жойдан топилаётган вақтда нима қилишим жоиз? Пулни олишим мумкинми ёки йўқ?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Устозингизга қаердан келаётгани ҳалолу, қаердан келаётгани ҳаромлигини билмаймиз. Агар ҳалолдан берса ҳалол, ҳаромдан берса ҳаром. Сиз у кишини оладиган ҳалол маошидан олсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat