Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Завол суннати ҳақида

11:03 / 31.03.2014 | muhlis-mumin | 2454
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аввал ҳам сизга бу мавзуда савол берилган экан. Лекин мен бермоқчи бўлган саволга жавоб топа олмадим. Ойим сизнинг Ҳадис ва Ҳаёт китобингизнинг 7-жузидан (95-бет 89-6) завол суннати ҳақида ўқиб қолибдилар. Унда: Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Пешиндан олдинги, бир салом билан бўлган тўрт ракаат намозга осмон эшиклари очулур", дедилар". Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Шундаги "бир тарафга салом билан" жумласига тушуна олмабдилар. Саволим шуки, бу намозда бир тарафга салом бериш билан кифояланадими? Саволимда камчилик ва хатолар бўлса узр сўрайман. Аллоҳ сизнинг илмингизни барча мўминларга баракотли қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эшиклар очилиш бир тарафга салом бериш ила юзага чиқади, дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat