Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози ва пешин

06:43 / 22.04.2015 | Ibrohiym Ergashev | 1275

Ассалому алайкум! Бугун мен йўл жуда тирбанд бўлганлиги учун жумъа намозига кеч қолдим. Кейин ҳамқишлоқлилар яшайдиган квартирага келдим. У ерда бир ака жойнамоз солаётган экан. Мен “таҳорат қилиб олай бирга ўқиймиз, жумъа намозига кеч қолгандим” десам. У ака “мен сўраганман, жумъа намозини ўқимаган одамлар жамоат бўлиб ўқимайди” деди. Мен кимдан, нима деб сўраганини суриштиргим келмади. Сизларга мурожаат қилганим яхши деб билдим. Ҳаётим давомида шундай воқеа бўлса нима қилай? Илтимос тушунтириб беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Узрли шахснинг ва бошқаларнинг мисрда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи танзиҳий – унча оғир бўлмаган макруҳдир. Чунки улар жума ўқишлари лозим эди. Улар жума намозига бормай, жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни қилиб қўйиб, яна ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас. Шунингдек, узрли бўлмаганларнинг жумадан олдинги пешинлари ҳам макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи таҳримий – ҳаром ўрнига ўтадиган макруҳдир. Чунки улар пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган жуманинг фарзини узрсиз тарк қилдилар. Модомики ҳали жума ўқилмаган экан, унга бориб қўшилиш пайидан бўлишлари керак эди. Аммо мазкур ишни қилиш ўрнига жамоат бўлиб пешин ўқишлари жумага бориш ниятлари йўқлигини кўрсатади. Бу эса умуман мумкин эмас. Жумани ўқиб бўлинганда унга бориб қўшилишнинг имкони қолмаган бўлади. Агар пешинни ўқиган одам жумага ҳаракат қилганда имом жумада турган бўлса, пешини ботил бўлади. Биров жумадан олдин пешинни ўқиб олди. Кейин жумага боришга ҳаракат қилиб қолди. Агар у ҳаракатни бошлаганда имом жуманинг амалларини бажариб турган бўлса, ҳалиги одамнинг ўқиган пешини ботил бўлади. (Кифоя китоби). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat