Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳ ва иллиййин ҳақида

11:01 / 31.03.2014 | Ben Iskender | 1133
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир домла ақиқа ва бошқа маросимларда бир мавзуни тез тез такрорлайди. У мавзу руҳ ва иллиййин ҳақида. У кишининг айтишича, руҳ чиққандан сўнг мўмин бўлса иллиййинга бориб жойлашади. Иллиййин осмонда гантел шаклидаги нарса. 1989-йил август ойида космонавтлар кемаси иллиййинга урилиб ҳалокатга учраган эмиш. Шу тўғрими? Бу гапни эшитиб баъзи бир даҳрий ўқитувчилар ҳам кулишди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иллиййин Қуръони Каримда зикр қилингандир. Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадир. Йўқ! Қиёматни ёлғонга чиқарувчилар бўлмағур гапни айтадилар. Қиёмат албатта қоим бўлади. У кунда, аввал айтиб ўтилганидек, фожирлар азобларга дучор бўладилар. Аброрларнинг китоблари эса «иллиййийн»да бўлади. 19. «Иллиййийн» не эканини сенга нима билдирди?! Яъни «Сен «Иллиййийн» нима эканини қаердан ҳам билар эдинг, унинг моҳияти шундай каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй! 20. У ёзилган китобдир. «Иллиййийн» луғатда «улув» – «олийлик» сўзидан олинган бўлиб, «энг олийлик» деган маънони билдиради. Ушбу оятнинг таърифидан эса у аброр одамнинг бу дунёда қилган каттаю кичик амаллари ёзиб юрилган «номаи аъмол» китоби эканини билиб оламиз. «Иллиййийн» жаннатнинг энг олий, юқори даражасидир. Демак, аброр – яхши бандаларнинг амаллари ёзилган китоблари ўзлари абадий қоладиган жойда – жаннатда туради. Уларнинг яхшилик аломати эканига яна бир белги бу! 21. Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўлурлар. Ҳа, Аллоҳ таоло тақводор мўмин бандаларнинг номаи аъмол китобларини олиймақом жойга қўйиш билан кифояланиб қолмасдан, У Зотга муқарраб фаришталар унга гувоҳ ҳам бўладилар. Номаи аъмол китоблари ана шундай эҳтиромга сазовор бўлганидан кейин... - Домланинг айтганлари ҳақиқатда кулгилидир. Ачиниш даражасидаги кулгилидир. Космик кема урилиши мумкин бўлмаган нарсага урилди дейиш кулгили. Агар шу гап бўлганида дунё хабардор бўлар эди. Шунинг учун имом домлалар ўта маърифатли шахслар бўлишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat