Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пахаронга пул бериш жоизми?

04:24 / 19.03.2014 | Muhammad | 2692
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллох таолло умр жонингизга, хайрли ишларингизга барака ва куч қувват берсин. Устоз саволимни йуллашга ижозат берсангиз. Мен чет элда ибодатларни қилиб ва тирикчилик қилиб юрибман. Мен катта гипермаркетда ишлайман. Хар бир инсоннинг бошида ўлим бор. Яқинда бир ишчимизнинг онаси вафот этди, у християн динида эди. Шунга ташкилотчи 100 чақадан пахарон учун пул йиғишди. Мен мусулмонлигим учун буларни маросимига пул бериш ва уларни маросимларига хизмат, кўмак қилиш тўғрисида маълумот йўқлиги боис “эртага бераман” деб айтиб (бу ёлғончиликка кирмайдими? ) қўйдим ва шу билан бермадим. Устоз мен тўғри иш қилдимми ёки нотўғри? Шу ҳақида маълумот ва маслаҳатингиз зарур. Охират ва дунё учун фойдали бўларди ва бошқа билмаган биродарлар учун асқотар эди. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Оилам ҳаққига дуо қилинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тўғри қилгансиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat