Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластикдан пул ечиш

17:02 / 24.11.2015 | Nasim Rahimov | 1489

Ассалому алайкум! Мен бировдан 3.000.000 сўмлик маҳсулот сотиб олиб, 1.800.000 сўм нақд бердим, 1.200.000 минг қарз бўлдим. Ўша заҳоти 1.200.000 сўмни долларга айлантириб, “сиз мендан 200 доллар қарздорсиз” деди. Кейин мен ичида 1.350.000 сўм пули бор пластик картани олиб бордим. У одам аввал пластикдан 10% сақлаб қолганди, картада 1.200.000 қолди ва 200 долларни ўша пайтдаги нархга ҳисоблаб, пластикдан ечиб олди. Савол қуйидагича: Биринчи : олиб қолган 10% фоизи сабабли мен ҳам робога аралашиб қолдимми? Иккинчи: Аслида сўмга менга маҳсулотини сотиб, сўмдаги қарзимни пластикдан доллар курсида ечиб олиши тўғрими? Бухоро шаҳар Жондор туманидан Раҳимов Насим 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савдонинг бошида 1.800.000 нақд, 200 доллар насияга нарса олган ҳисобланасиз. Чунки 200 доллар ўша пайтда белгиланган. Қолган 200 доллар эвазига картадан қанча пулга келишиб беришингиз ўзингизга ҳавола. Қарздор одам қарзини муддати етганида айни ўзини бериши шарт эмас. Келишилган ҳолда доллар эвазига сўм, сўм эвазига доллар ёки иккисининг эвазига бирор бошқа нарса ҳам бериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat