Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластик картадан ҳарид қилиш

04:07 / 19.03.2014 | Abdulaziz ... | 2539

Ассалому Алайкум, Ҳурматли Устоз! Сизга Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, сайтдан излаб айнан шундай мазмундаги савол тополмадим. Дўкондан бир нарса сотиб олмоқчи эдим. Дўкондагилар шу нарсанинг нархини : “Пластик карта бўлса 190.000сўм”, “Нақд пул бўлса 180.000 сўм” бўлишини айтишди. Менда нақд пул бор эди. Шу вазиятни дўстимга айтганимда, у “180.000 сўмни менга бер, мен сенга ўз пластик картамдан шу нарсани олиб бераман” деди. Ва у 190.000 сўм тўлаб, шу нарсани менга олиб берди. Савол: Мен дўстимга 180.000 сўм беришим тўғри бўладими? Рибога аралашиб қолмаймизми? Хайрли ишларингизни Аллоҳ давомли қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар дўстингиз мазкур нарсани сотиб олиб, ўзининг мулки бўлганидан кейин сизга янги савдо ила сотганида тўғри бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat