Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ачинарли ҳолат

22:44 / 14.03.2014 | Puplik | 2637
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, хозирги кунда жума намозида масжидларимизда жамоат кўпайиб бормоқда. Бу албатта қувонарли ҳолат. Лекин ану шу жамоатни ичида учраб турадиган ачинарли ҳолатни ҳам гувоҳи бўляпмиз. Масжидга келган жамоатнинг кўпчилиги жума намозидан чиқиб, масжиддан узоқлашмасдан туриб сигарет чекишади. Энг ачинарлиси шуки, жума намозига келаётган жамоатнинг кўп қисми чўнтакларида ўзлари билан сигареталарини масжидга олиб киришмоқда ва жума намозини ўқишмоқда. Намозга келаётган намозхонларнинг аксариятининг кийимида ҳар хил ҳайвонларнинг, хориж футбол командаларининг (христианларнинг диний рамзи туширилган крест шаклли) формаларини кийиб келишади. Саволим: ана шу ҳолатда чўнтагида сигарет олиб кириб биз билан биргаликда намоз ўқишлари бизларнинг ҳам ибодатимизга таъсир қандай? Илтимосим: Устоз сидан илтимос, имом домлаларимизга айтсангиз, жума маърузаларида шу ҳақида қисқача жамоатимизни тартибга чақириб қўйишса деган ниятдаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- БУ каби мулоҳазаларни имом домлалар тез-тез такрорлаб туришлари лозим. Чунки доимо янги намозхонларни қўшилиб туриши бор. Уларга билдириш, билганларга эслатиб туриш зарур. Аммо уларнинг чўнтагидаги нарса бошқа намозхонларга таъсир қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat